Вилоят Ахборот-ресурс марказининг тарихи ва ҳозирги иш фаолияти

 Кутубхоналар халқимизнинг маънавий камолоти учун хизмат қилаётган миллий маданиятимизнинг бир қисмидир.

                                                                                    И.А.Каримов

     Болалар кутубхонаси Абу Али Ибн Сино номидаги вилоят кутубхонасининг болалар бўлими негизида 13 минг китоб фонди,836 китобхон ва 15 нафар кутубхоначи штат бирлигига эга бўлиб, 600 минг сўмлик бюджет ҳисобидан 1.700 сўмлик китоб олишга мўлжаллланган.  Бухоро вилоят болалар кутубхонаси 1964 йил 1 июлида П. Морозов номи билан ташкил топган бўлиб,2013 йилгача  ўтмиш архитектурасининг дурдонаси бўлмиш Амир Олимхон мадрасасида фаолият юритди. Кутубхона бир неча марта Фахрий Ёрлиқ, дипломлар билан тақдирланган. “Қишлоққа маданий ҳомийлик қилиш”,”табиат болалар хаёлида” деб номланган кўргазмаси дипломлари билан мукофотланган. 1973 йилда Бухоро вилояти Меҳнат Шухрати китобига киритилган. Кутубхона қошидаги киностудиянинг “Сахий китоб подшолигида” кинофильми учун фахрий ёрлиқнинг совриндор бўлди. Бундан ташқари кутубхона Ўзбекистон халқ хўжалиги кўргазмасининг II даражали дипломига сазовор бўлган. Вилоят Ахборот-ресурс маркази Халқ таълими вазирлигининг 2009 йил 27 февралдаги “Мактаб-кутубхона-оила-жамоат ташкилотлари”хайрия тадбирини ўтказиш тўғрисидаги 43-сонли буйруғи ижросини амалга оширишда ўқувчиларни ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида маънавий ахлоқий жиҳатдан комил инсон қилиб тарбиялашга кўмаклашаётгани, ахборот-ресурс марказлари фондини адабиётлар билан бойитишга қўшаётган ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан раҳматнома билдирилди.

Ахборот кутубхона жараёнида замонавий ахборот технологияларини жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июндаги ПҚ-381-сонли  Қарорига асосан  ташкил этилган вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги вилоят Ахборот-ресурс маркази фаолият кўрсатмоқда.

Вилоят Ахборот ресурс маркази вилоят ҳокимлиги Халқ таълим бошқармаси тасарруфида бўлиб, вилоятдаги 12 та туман(шаҳар)  ахборот-ресурс марказлари, 14 та Баркамол авлод маркази ахборот ресурс марказлари, 523 та мактаб кутубхоналари, 4 та махсус мактаб-интернатлар учун услубий марказ ҳисобланади.

Ҳозирги кунда Бухоро вилоят Ахборот-ресурс маркази ходимлари   норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар  асосида янгича мазмунда фаолият кўрсатмоқдалар.

Вилоят АРМ ахборот-кутубхона фонди – 86440 нусха  бўлиб, таълимий дастурлар, укув режалари мавзуларига биноан укув юрти укувчилари ва ахолининг китобхонлик суровларига кура  ҳар йили ахборот кутубхона фонди бюджет маблағлари ҳисобидан 50 миллион сўмлик  5000 нусха янги адабиётлар билан тўлдирилмоқда. Ҳар йили Ўзбекистонда нашр этилган болалар ҳамда катталар учун чоп этилган ойнома ва рўзномаларга 5 миллион сўмга обуна ишлари ташкил қилинади.

Ахборот-ресурс марказида 8 та бўлим фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда: 

  • Мактаб  ёшигача ва бошланғич синф фойдаланувчиларига  хизмат кўрсатиш ва (медиатека) бўлими;
  • Катта ёшдаги фойдаланувчиларга  хизмат кўрсатиш бўлими;
  • Янги ахборот технологияси ва Интернет синф бўлими;
  • Ахборот-библиография ва ўлкашунослик бўлими;
  • Китобларни сақлаш ва электрон ретрокаталогларни ташкил этиш бўлими;
  • Комплектлаштириш ва электронлаштириш бўлими;
  • Каталоглаштириш  ва адабиётларга қайта ишлов бериш бўлими;
  • Илмий – услубиёт бўлими.