КИТОБ ҲАФТАЛИГИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

451

                       1-4-синфлар  учун

Ушбу  асарда    Анвар  ва  Фурқатнинг  бошидан  кечирган  саргузаштлари  ҳақида  ҳикоя қилинади.  Асарда  Анвар  ва  Фурқатнинг  болаларча  қилган    шўхлик  ва  шумликлари  баён  этилган. Ушбу китобни  ўқишни  тавсия  этамиз.

 

 


          Ушбу  саргузашт китоб    болалар  ҳаётидан  олиб  ёзилган  асарлардан биридир.   Бу  асарда  орзу-ҳавасга  элтадиган  чинаккам  йўл —  ҳалол  меҳнат,  яхши  хулқ- одоб  ва  қунт  билан  ўқиш  керак деб  таъкидланади.

 

 

 

 


 А.Қаҳҳорнинг  “Асрор  боб”,  “Бемор”,  “Ўғри”,  “Адабиёт  муаллими”, “Кўр  кўзнинг  очилиши”,  каби  ҳикоялари.  Абдулла  Қаҳҳор  хаётидаги  турли  тоифадаги  киши-ларнинг  зарур,керакли  томонларини  олиб  усталик  билан  типиклаштириб, пухта  характерлар  яратиб  берадиган  ажойб  ёзувчиларидан  бири.

 

 

 


 А.Қодирийнинг мазкур танланган асарлари ичида энг қизиқарли ҳикоялардан бири “Улоқда” ҳикоясида   қадимги  урф-одатларимизга  хос  бўлган  улоқ  чопиш,  яьни  кўпкари  ҳақида  гап кетади. Унда  ҳалоллик,  тўғрилик,  меҳр  оқибат,  одамийлик  улғлаган. Ушбу китобни  ўқишни  тавсия  этамиз.

 

 

 


 9-11синфлар  учун

Эътиборингизга  ҳавола  этилаётган  китоб Сизга  илм  дарвозаларини  очган  буюк  алломаларимизнинг  қисмати  ҳақида  ҳикоя  қилинади.  Улардан  бири  бутун  дунёда  “Авиценна”  номи  билан  танилган  Абу  Али  ибн  Сино  бўлса,  яна  бири  Муҳаммад  Мусо  ал-Хоразмийлар  каби  буюк  аждоларимиз  ҳаёти  ибрат  бўлишига  ишонамиз.

 

 


 Ўн  тўртинчи  асрда  бўлиб  ўтган   сарбадорлар  ҳаракати тарихимизнинг  ғоятда  мумтоз  ва  эътиборли  саҳифаларидан  биридир. Инсонлари   тенг    ҳуқуқли,  фуқаролари  бахтли   фозил  жамоа,  шаҳар  бунёд  этмакка  бел  боғланган,  одил  подшони  орзу  қилган.Ушбу  асарда  Амир  Темурнинг  тарихий  майдонидаги  биринчи  қадамлари  ҳақида  баён  этилган.

 

 


 Э.Воҳидовнинг мазкур китобидан ўрин олган  “Нидо” достони  Ватанни  асраш,  авайлаш,  Ватан   учун  ҳатто  ширин  жонларидан  кечишга  тайёр  ўғлонлар  ҳақида  сўз  боради.  Ушбу китобни  ўқишни  тавсия  этамиз.