«Китоб ҳафталиги» (февраль ойи) тадбири тафсилотлари.

428

      «Китоб ҳафталиги» (февраль ойи) тадбири тафсилотлари.

Бухоро  вилояти  халқ  таълими  тизимидаги  умутаълим  муассасалари  ўқувчилари  ўртасида  бадиий  адабиётни  мутолаа  қилиш  ҳамда  уларнинг  китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида жорий йилнинг ахборот-ресурс    маркази,  синф  раҳбарлари,  она  тили  ва  адабиёт  фани  ўқитувчилари,  кутубхоначилар  ва  ёшлар  етакчилари  иштирокида  “Китоб  ҳафталиги”ни  ўтказиш  режа-жадвалига  асосан  февраль  ойида  “Китоб  ҳафталиги”  тадбирлари  она  тили  ва  адабиёт  фани  дарсларида,  тарбиявий  соатлар  жараёнида  ҳамда  ўқувчиларнинг  дарсдан  бўш  вақтида  юқори   савияда  ташкил  этилди.

Таъкидлаш  жоизки,  ҳафталик  доирасида  ўзбек  миллий  ҳамда  жаҳон  адабиёти  намояндаларининг  сара  асарлари тарғибот  қилинди.  Ўқувчилар  дунёқарашини  ривожлантирувчи  асарлар  сирасига  шеър,  ҳикоя  ва қисса, шунингдек  қизиқарли  эртаклар  асосида  бадий  ўқишлар, китоб  тақдимотлари  ўтказилди.  Асарлар  жадвалга  биноан  ҳар  ҳафта   белгиланган  адабиёт  синфлар  кесими  бўйча  ташкил  этилиб,  асосий  мақсад  кутубхоначи  ва  педагогларнинг  фаоллигини  ошириш, шу  билан  бирга  ҳафталикни уюшқоқдик  билан  ўтказишдан  иборат.  Бухоро  вилояти  бўйича   “Китоб  ҳафталиги”  тадбирида  февраль  ойида 14 та  адабиёт  мутолаа  қилинди 165120 нафар ўқувчи  китобхонлар  жалб  килинди.

Эслатиб  ўтамиз  “Китоб  ҳафталиги ” нинг  биринчи  (февраль)ойи  якунланди.  Иккинчи (март)ойида  китобхонларни  мазкур  хафталикда  фаол  қатнашишларини  сўраймиз.