Китоб ўқиш – келажак истиқболи

129

Китоб — инсоннинт энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Китоб – инсоннинг эркин фикрлаши, дунё қарашининг кенгайиши, ақлан етук бўлиши, маънавиятининг шаклланишида асосий ўринни эгаллайди. Китоб ўқиган инсоннинг ақли чархланиб, маънавияти бойиб етуклик  сари илдамлайверади. Бутунги кунда ёш авлодни миллий қадриятлар руҳида тарбиялашда ҳам китобдан кўра қудратлироқ восита йўқ.  Маълумки давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус илгари сурилган. Шундан, тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга қаратилган.

2019 йил 6 сентябрь куни вилоят ахборот-ресурс марказида халқ таълими бошқармаси тизимидаги таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан ўқувчи-ёшларни китобхонликка жалб қилиш, улар ўртасида китоб мутолаасини тарғиб қилиш мақсадида “Китоб ўқиш – келажак истиқболи” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, 10, 12-сон маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари ҳамда шаҳардаги 9,10, 14-сон ўрта умумтаълим мактабларининг фаол китобхонлари ташриф буюришди. Вилоят ахборот-ресурс маркази раҳбари Дилором Эшонхонова тадбирни очиб берди ва китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни, китоб ўқишнинг аҳамияти ҳақида гапириб, барчани янги ўқув йили  билан табриклади. Шунингдек, 10-сон маҳалла фуқаролар йиғини раиси Рўзимурод Махмудов сўзга чиқди ва   билим манбаи бўлган китобни севиш, китобхонда ўқиш маданиятини шакллантириш, таълим муассасаларида ақлан ва жисмонан баркамол ўқувчиларни камол топтириш, ўқувчиларни кўпроқ кутубхоналарга жалб қилиш орқали уларнинг маънавий тушунчаларини бойитиб бориш, маҳалла-мактаб-кутубхона ҳамкорлигини кучайтириш тўғрисида гапириб ўтди.

Тадбирда 9, 10, 14-сонли ўрта умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирокида “Китоб-маънавият сарчашмаси” мавзусида китобхонликни тарғиб этувчи шеърхонлик кечаси ташкил этилди.

Вилоят Ахборот ресурс марказида  китобсеварлар учун турли нашриётлар томонидан чоп этилган “Диққат, танишинг янги адабиётлар”,“Китоб қалб гавҳари, кўнгил зийнати” мавзуларида ташкил этилган китоб кўргазмалари барча ўқувчиларда қизиқиш уйғотди. Хасанова Зарнигор ва Муқумова Дилноза томонидан ўтказилган бадиий адабиётлар шарҳи ўқувчиларнинг диккат марказида бўлди. Тадбир якунида вилоят ахборот-ресурс марказининг 20 нафардан ортиқ энг фаол китобхонлари “ Фахрий ёрлиқ” ва китоб  билан тақдирланди.

Вилоят АРМ раҳбарининг ўринб

 Матлуба Акрамова