« КИТОБХОНЛИК КУНЛАРИ»

34

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг бири “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича Бухоро шаҳридаги 14, 30, 42-сон умумтаълим мактаблари ўқувчилари жорий йилнинг 10-11 февраль кунлари вилоят Болалар кутубхонасига ташриф буюришди.

Кутубхонанинг хизмат кўрсатиш бўлими ходимлари томонидан мактаб ўқувчиларини кутубхонага қизиқтириш мақсадида, уларга кутубхона тарихи, бўлимларнинг иш фаолияти ҳақида маълумотлар берилди. Ўқувчилар эртак, бадиий, илмий-оммабоп, энциклопедия ва бошқа мазмундаги китоблар билан танишиб чиқдилар ва севимли ўқиган китоблари юзасидан ўз фикрларини билдирдилар.

Шунингдек, ўқувчи- ёшларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, улар ўртасида компьютер саводхонлигини ошириш мақсадида кутубхонада кўрсатилаётган хизмат турлари, интернетнинг афзалликлари, QR-кодлар ёрдамида ўрнатилган электрон китобларни юклаб олиш бўйича тавсиялар берилди ва уларнинг қизиқишини ўрганиш мақсадида мутахассис томонидан якка суҳбатлар олиб борилди.

Вилоят Болалар кутубхонаси
раҳбар ўринбосари М.Акрамова