Кутубхонада “Ёш китобхонлар” тўгараги фаолияти

45

Бугунги кунда ёш баркамол авлодни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг бири “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш”ни амалга ошириш,

ўқувчи ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш, маънавий оламини бойитиш  мақсадида вилоят болалар кутубхонасида «Ёш китобхонлар» тўгараги аъзолари ва 14-умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчилари иштирокида тадбир ташкил этилди. Тадбир доирасида кичик ёшдаги китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлими ходимлари томонидан эртак китоблар асосида овозли ўқиш ташкил этилди.

Ўқувчи-китобхонлар иштирокида эртакка бошқача якун ўйлаб топ, расмга қараб эртак қаҳрамонларини топ каби интеллектуал ва адабий ўйинлар ўтказилди. Тадбир якунида ,,Happy English» тўгараги аъзолари “Зумрад ва Қиммат” ўзбек халқ эртаги бўйича “Ўйлаймиз, излаймиз, ўйнаймиз” мавзусида адабий ўйин ўтказилди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад,  ўқувчиларни китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ошириш, кутубхонадаги  болалар учун мўлжалланган адабиётлар билан таништиришдан иборат.

Вилоят болалар кутубхонаси

  раҳбар ўринбосари М.Акрамова