Баланд масжиди

1679

Баланд масжид — Бухоро шаҳридаги гузар масжиди (16-а.). Бино мурабба тарҳли (пишиқ ғиштдан қурилган), қалин деворли. Масжид ҳарсанг тошлар устига қурилган. Баланд масжидининг шимолий ва шарқий томонлари нақшин шифтли айвон билан өралган. Ички деворларининг пастига чиройли изоралар қопланган. Шарқ томондаги төқ яшил рангли изораларга 6 бурчакли кўк сопол кошинлар терилган. Ғиштчалар атрофига нозик ўсимликсимон шакллар чизилиб, устидан олтин суви юритилган (булар яхши сақланган). Деворнинг ғарбий томонидаги изоралар кошин билан қопланган ва кундал усулидаги нақшлар билан ҳошияланган. Баланд минора деразаларидаги панжаралар сопол ғиштчалардан терилган. Меҳробининг атрофи сиркор сополчалар билан безатилган ва уларга олтин суви юритилган. Унинг ён томонлари ва тепасига тўғри бурчакли сополчалардан сулс хати билан ёзувлар битилган. Ёзувлар тепасига, шифтга яқинроқ жойга муқарнаслар ишланган, уларга ҳам олтин суви юритилган. Деворлардаги (жанубий девордан ташқари) расмлар ҳали ҳам аввалгидек ялтираб турибди. Баланд миноранинг шифти тоқили, ҳовузакли бўлиб, нақшлар билан безатилган. Уни қуришда мумтоз давр меъморлигининг ноёб ва нафис усулидан кенг фойдаланилган. Кейинги даврлардаги меъморлар Баланд миноранинг безакларидан намуна кўчирганлар. Баланд минора безакларининг зарлари төкилиб, нақшлари көчиб, қорайиб қолган. Баланд минора бир неча бор таъмирланган.