Мактаб ёшигача ва бошланғич синф фойдаланувчиларига хизмат кўрсатиш ва (медиатека) бўлими

1810

Бу бўлим  абонемент ва ўқув залида китобхон билети бўйича якка тартибда ва гуруҳлар бўйича хизмат кўрсатиш методларини қўллаган ҳолда фойдаланувчиларга табақалаштирилган хизмат кўрсатади. Бўлимнинг асосий вазифаси болажонларда китобхонликни тарбиялаш, уларни ахборот олишга ўргатиш, китобхонларни китобга бўлган эҳтиёжини қондириш, янги адабиётлар тарғиботи, янги шаклдаги турли тадбирлар ташкил этиш, ижодий фаолиятга жалб этиш орқали ўқувчи ёшларни билимли, маънавий баркамол шахс этиб шакллагтиришдан иборат. Бўлим  иш фаолиятининг долзарб йўналиши   “Оила билан ишлаш” ҳисобланади. Кутубхонада  “Кичкинтой”номли китобхонлар  мактаби  ташкил этилган бўлиб, мактабгача ёшдаги болалар боғчаси тарбияланувчилари билан  машғулотлар ўтказади.