Катта ёшдаги фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими

1650

Бу бўлим 5-9 синф ўқувчилари, талаба ва аҳолига табақалаштирилган хизмат кўрсатади. Оммавий тадбирлар кутубхоначилик ишининг асоси ҳисобланади.  Ахборот ресурс марказида ўтказиладиган ҳар бир тадбир ўқувчи ёшларни янада кўпроқ кутубхонага жалб қилишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади. АРМ фаолиятини маданий, таълимий ва ахборот дастурларини биргаликда амалга ошириш  учун маҳалла фуқаролар йиғинлари, Камолот ЁИҲ, саломатлик марказлари, умумтаълим муассасалари билан ҳамкорликни  йўлга қўйиш мақсадида ахборий дастурлар тузилган.  Марказда ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларнинг сифат даражасини яхшилаш, китобхонлар ўртасида кўргазмали тарғибот ишларини кучайтириш, уларнинг ўтказилаётган тадбирларга қизиқишларини янада оширишда видеопроектордан мунтазам фойдаланилади. Марказимиз  ёшлар ўртасида соғлом турмуш  тарзини тарғиб этиш ҳамда ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида маънавий-ахлоқий жиҳатдан комил шахс қилиб тарбиялашга кўмаклашиш мақсадида Республика саломатлик статистика институти Бухоро филиали, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва ўрта-махсус коллеж, лицейлари, ўрта умумтаълим муассасалари билан ҳамкорликда  мутахассислар иштирокида доимий давра суҳбатлари, учрашувлар, кўргазмали ахборотлар ўтказади.