Янги ахборот технологиялари ва Интернет синф бўлими

1747

Фойдаланувчиларга Интернет тармоги оркали  ўкўв фани педагогика, мухим ва унутилмас саналарга, юбиляр ёзувчи ва шоирларга оид маълумотларни тақдим этиб, инновацион кутубхоначилик хизмат турларини кўрсатади:

Бугунги кунда  Вилоят Ахборот-ресурс марказида замон талабларига мос ҳолда замонавий ахборот технологиялари ёрдамида ахборот-кутубхона хизмати кўрсатилиши аҳолининг маънавий онги ва интеллектуал салоҳиятини янада ривожлантиришда яхши самара бермоқда.  Вилоят АРМида 23 та компьютер, 3 та принтер, 2 та сканер, 1 та нусха кўчириш аппарати, 1 та аудио, 1 та видео, 3 та телевизор билан таъминланган. Фойдаланувчиларга тезкор хизмат кўрсатиш мақсадида  Интернет, Зиёнет локал ўқув-ахборот излаш тармоқлари орқали самарали хизмат кўрсатади Марказда arm-buxoro@umail.uz электорон почта мавжуд.

Марказнинг электрон базасида:

-50 номдаги аудио, видео ва гапирувчи электрон нашрлар;

янги адабиётларни  ўз ичига олган электрон кўргазмалар;

-180 номдаги фан соҳалари ва бадиий адабиётларнинг электрон нусхалари;

-АРМ ходимларига иш жараёнида фойдаланиш учун ҳамда муҳим саналар муносабати билан чиқарилган 100дан ортиқ номдаги услубий-библиографик қўлланмалар;

-Фойдаланувчининг сўровларига кўра 500 рефератлар, 260 номдаги маъруза матнлари ҳамда тўлиқ матнли маълумотлар базалари мавжуд.

-Тўпланган электрон маълумотлар базалари нафақат компьютерларда, балки аудио ва дискларга кўчирилиб, сақланиши таъминланган.

Фойдаланувчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда уларнинг вақтини тежаш, уларга самарали хизмат кўрсатиш мақсадида марказимиздаги кам нусхали адабиётларнинг электрон нусхаларини яратиш ишлари олиб борилмоқда.

Фойдаланувчиларга доимий маълумот базалардаги маълумотларни DVD, CD дискларда, флешка орқали, принтер, нусха кўпайтириш хизматлари орқали тақдим этада. Фойдаланувчининг сўровига кўра On-line.uz тармоғи усулида хизмат кўрсатади. Ҳар бир фойдаланувчи ўзига керак бўлган маьлумотларни марказдаги e-mail тармоғ хизмати электрон базаси ёрдамидан фойдаланади

Фойдаланувчиларнинг компьютер саводхонлигини ошириш мақсадида компьютер клуби ташкил этилган бўлиб, унда компьютердан, интернетдан фойдаланиш йўл-йўриқлари ўргатилада. Бу улар учун кўпроқ ахборот олиш имконини ва маълумотларни олишда енгиллик беради.

Вилоят АРМ кутубхона жараёнларини автоматлаштириш бўйича “Кадата” дастури билан таъминланган. Кутубхонанинг электрон каталогига янги ва ретро адабиётларни киритиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875 сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида“Инглиз тилини ўрганамиз” тўгараги   замонавий ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда уйғун камол топган ўқимишли, замонавий фикрловчи  ўқувчиларни шакллантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни чет тилларга ўқитиш, шу тилларда эркин сўзлаша оладиган ўқувчиларнинг билимини мустаҳкамлаш мақсадида  кичик, ўрта ва катта ёшдаги фойдаланувчилар учун ўтказиладиган машғулотлар асосан инглиз тили бўйича мультимедиа дарсликлари, инглиз тилини ўрганиш бўйича электрон ресурслар, яъни ноанънавий услубларда олиб борилади.