Комплектлаштириш ва электронлаштириш бўлими

1660

 

Ахборот-ресурс марказини адабиётлар билан тўлдириш, унинг шакллантирилишини бошқариш мақсадида унинг таркиби ва ундан фойдаланишини ўрганади. Таълимий-касбий дастурлар, ўқув режалари, илмий тадқиқот мавзуларига биноан бошқа ахборот-ресурс марказлари, ахборот кутубхоначилик марказлари, вилоят кутубхоналари билан мувофиқлаштирилган ҳолда таълим муассасалари ўқувчилари ва аҳолининг китобхонлик сўровларига кўра фондни комплектлайди. Кутубхонада ўтказиладиган социологик тадқиқотлар, сўровномалар ёрдамида комплектш манбаларини белгилайди, бошқа муассасасалар ва ташкилотлар билан китоб алмашинувини таъминлайди.

Фондни  бадиий, илмий-оммабоп, маълумотнома, ўқув методик адабиётлар, даврий нашрлар, шунингдек  ахборотнинг анъанавий ва ноанънавий ташувчиларидаги бошқа нашр турлари билан комплектлайди.

Ахборот кутубхона фондини фойдаланувчилар учун сифатли китоблар билан тўкислаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг нашриёт-матбаа ижодий уйи “Шарқ”,”Чўлпон”,“Ғ.Ғулом” матбаа концерни, Янги аср авлоди  билан  шартномалар асосида иш олиб боради.